
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5467 сонли фармойишидаги «Обод махалла ва обод қишлоқ дастур»лари бўйича ишларни ташкиллашлаштириш. Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан аҳолини фаровон яшаши ва самарали меҳнат фаолиятини таъминлашга қаратилган, махаллалар ҳудудини ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, мухандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш мақсадида «Обод махалла ва обод қишлоқ дастур»лари жорий этилди.Ўзбекистоннинг барча туман, шахар ва қишлоқларида дастур бўйича ободонлаштириш, янгидан барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Шу жумладан «Урганчтрансгаз» унитар корхонаси бўлинмалари ҳам дастур бўйича ўз ҳиссаларин қўшиб келишмоқда. Корхонамиз ҳам бундан мустасно бўлмаган ҳолда, Қорақалпоқистон Республикаси ҳудудида жойлашган, Қорақалпоқ МГҚБга қарашли аҳоли яшайдиган бинолар, мактаблар ва болалар боғчаларини қайта таъмирлаб, махаллаларни ободонлаштириш ишларида ўз ҳиссамизни қўшиб келмоқдамиз.