
Корхонамизда, Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилди.
Тадбирда, корхонамиз ишчи-ходимларидан ташқари корхонамизда ишлаб нафақага чиққан нафақахўрларни мехмон сифатида таклиф қилиниб байрам дастурхони ёзилди. Корхона бошлиғи, йил давомида ишлаб-чиқаришда фаол ва илғор фаолият юритиб келаётган бир қатор ишчи-ходимларни қимматбахо совғалар билан тақдирлади. Бундан ташқари нафақахўрларга хам эсдалик совғалар улашилди. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди.