
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари М.Х. Нажмитдинов корхонамизга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида М.Нажмитдинов, корхонамиздаги амалга оширилаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Корхонамизда режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари Дастурига киритилган объектларимизни ишга туширилиши борасида ишлар билан танишдилар ва ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Ютуқларимиз ва камчиликлар тўғрисида бир-қанча кўрсатмалар бериб, келгусида ишлаб-чиқаришдаги унумдорликни оширишни ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ва Жаҳон бозорларига олиб чиқиш кераглигини таъкидлаб ўтдилар.