Корхона хақида

«Газэнергиктаъмир» 

ишлаб чиқариш техник корхонаси.

 

Бухоро — Урал табиий газини узатиш учун кучли компрессор станциялари қурилганлиги боис, турбо-агрегатлар ва қийин конструкцияли махсус техник усканаларни таъмирлаш бўйича малакали мутахассисларга зарурият туғилади ва шу муносабат билан СССР Мингазпромининг 13 июл 1976 йил 127/ОРТ сонли буйруғи билан Урганч шахрида “Ўрта-Осиё газ узатиш тармоқлари бирлашмаси” (САУМГ) таркибида “Газэнергиктаъмирлаш” ТИЧ участкаси ташкил қилинади. Кейинчалик бу участка Хива тумани Заунгур посёлкасига ўтказилиб, Заунгур ЛПУМГ қошида Брянск “Газэнегиктаъмирлаш” ишлаб чиқариш техник участкаси ташкил этилади ва 1978 йилгача фаолият юритади.
2 январ 1978 йилда янги “Ўрта Осиё гаэнергиктаъмирлаш” ишлаб чиқариш техник корхонаси (ПТП САГЭР) ташкил этилади ва 1992 йилнинг 30 декабригача фаолият юритади.
“Урганчтрансгаз” ШКнинг 13 январ 1993 йил № 3 сонли буйруғига асосан “Газэнегиктаъмирлаш” ТИЧК ташкил этилади ва 1999 йилдан “Урганчтрансгаз” ШКга қарашли “Газэнегиктаъмирлаш” ТИЧК деб юритила бошланади.
2017 йил ноябр ойидан “Урганчтрансгаз” унитар корхонасига қарашли “Газэнергиктаъмир” ишлаб чиқариш техник корхонасига айлантирилди ва бугунги кунгача мувоффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
Корхона Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек “Урганчтрансгаз” УК устави ва корхона Низомига мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлмаган хўжалик ҳисобида иш олиб боради.

Директорлар:

1. 1976 – 1978 йй. – Эйдельман А.Я.
2. 1978 – 1983 йй. – Сребняк А.И.
3. 1983 – 1989 йй. – Ким А.О.
4. 1991 – 2006 йй. – Матякубов И.М.
5. 2006 – 2007 йй. – Хаджиев И.А.
6. 2007 – 2009 йй. – Машарипов Б.М.
7. 2010 – 2011 йй. – Мусаев Б.П.
8. 2011 – 2013 йй. – Матчанов А.К.
9. 2013 – 2017 йй. – Мусаев Б.П.
10. 2017 йилдан – Бобажанов А.Х.