Корхонамизнинг 2019 йилдаги олдига қўйган мақсадлари тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 ноябрдаги 122-сонли баённомаси ҳамда Президентимизнинг бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ва янги иш ўринларини очишни ташкиллаштириш тўғрисидаги кўрсатмаларини асос қилган ҳолда, корхонамиз 2019-2021 йиллар мобайнида босқичма-босқич 3-та лойиҳани амалга оширишни режалаштирган. Жумладан:

1. Металларни пайванд қилиш учун электрод ишлаб чиқариш.

2. Мавжуд станок паркини замонавийсига янгилаш, модернизация қилиш.

3. Иситиш қозонлари ва сув иситгичларини йиғиш ва ишлаб чиқариш.

 

 

 

Мақсадимиз Ўзбекистон ва Жаҳон бозорига сифатли ва рақобатбардош маҳсулот етказишдан иборат.  Шундан келиб чиқган ҳолда корхонамиз 2019 йил октябр ойигача УОНИ-1355  3,4,5, маркали электродларни ишлаб чиқариш  режасини олдига қўйган. Ҳозирги кунда мавжуд лойиҳа бўйича барча ҳужжат ишлари якунланиб, ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинони реконструкция қилиш, дастгоҳ ва ускуналарни олиб келиш ишлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *