
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида мазмун-моҳиятига кўра мисли кўрилмаган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳоли турар жойларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқ-бузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликга қарши курашиш, яъни ички ишлар органлари таянч пунктларига асос солинди. Уларда хар бир маҳалла, шаҳарча қишлоқ ва овулларда аҳоли билан бирга ишлайдиган, унинг дарду ғамига қувончу ташвишига шерик, ҳамнафас бўлишига маънавий жиҳатдан етук профилактика инспекторлари фаолиятини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди. Юқоридагилардан четда қолмаган ҳолда корхонамизда ҳам шу таянч пунктларини ишлаб чиқариш, барпо этиш ишлари йўлга қўйилди.